Бош қомусимизнинг аудио китоблар тўплами вилоят кутубхонасига тақдим этилди

20.09.2024 18:09:02

Конституция – олий юридик кучга эга бўлиб, бутун халқ ёки жамиятнинг барча ижтимоий гуруҳларининг манфаатларини ва иродасини ўзида ифодаловчи давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. Асосий Қонунда инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа шу каби дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган. Шунингдек, Қомусда давлатнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий ҳаёти, мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини яхшилашга хизмат қилувчи энг муҳим жиҳатлар тўлиқ акс этган.

Жорий йилда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан бош қомусимизнинг аудио китоби яратилди. Мазкур аудио китобни кенг оммага етказиш мақсадида партия томонидан қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим муассасалари, имконияти чекланганлар билан ишлаш жамиятлари ҳамда ҳудудий ахборот кутубхона марказлари билан ҳамкорликда тақдимот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Мана шундай тадбирлардан бири, Ўзбекистон "Адолат" СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан  Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят ахборот кутубхона марказида конституциянинг аудио китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши вакиллари, Жиззах вилоят ахборот кутубхона маркази раҳбарияти ва ходимлари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Пўлат Ҳамзаев сўзга чиқиб, “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудованинг ташаббуси асосида яратилган мазкур аудио китоб орқали янги таҳрирдаги Бош Қомусимиз ҳақида билимларни аҳолининг барча қатламлари орасида оммалаштириш, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек матнларни ўқий олмайдиганларга қўлланма яратиш мақсадида вужудга келганлиги, қолаверса, ёшларимизнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, иш, ўқиш ва кундалик ҳаётда Конституциямизнинг муҳим нормаларини самарали ўрганишларига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят кутубхонасига партия томонидан аудио китоблар тўплами топширилди.

Асосий қонунимизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбирлар давлат ва нодавлат ташкилотларида давом этмоқда.

 

Шахноза СОАТОВА,
“Aдoлaт” СДП
Жиззax вилoят Кенгaши

матбуoт котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+