Бошланғич партия ташкилотида сиёсий ўқув

15.06.2021 11:06:33

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўштепа туман Кенгаши ташаббуси билан  туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими қошидаги партиянинг бошланғич ташкилоти йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилиш доирасида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Партиянинг мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, уларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш, ёшлар ва хотин-қизларни партия атрофида бирлаштириш йўлида БПТларнинг роли ва фаоллигини ошириш зарурлиги таъкидланди. Мазкур жамоадаги партия жонкуярлари вилоят Кенгашнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Туманимиздаги 25 та бошланғич партия ташкилотларида 922 нафар аъзоларни  қамраб олганмиз, – дейди  туман партия Кенгаши раиси И.Қосимжонов. – Белгиланган режа жадвал асосида улар билан мунтазам партия сиёсий ўқувлари ўтказилади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган жараёнлар, турли соҳалардаги ислоҳотлар, қонун ва фармонлар моҳияти  муҳокама этиб борилади.

Шу билан бирга, партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Шуҳрат Эгамов томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган донорлик акциясида  фаол иштирок  этган    туман ҳокимининг ўринбосарлари   –   А.Юнусов, О.Акбаров ҳамда  халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мутахассиси Б.Таникуловга   партиянинг  фаҳрий ёрлиқлари топширилди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+