Янгиликлар 2274
Бўстонда фуқароларнинг муаммолари ечилмоқда
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида маҳаллаларга кириб борган “адолатчилар” ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини топмоқдалар. Бўстон туманидаги “Гулшан” МФЙда лойиҳа доирасида ташкил этилган ўрганиш 8 нафар фуқаронинг муаммосини ҳал этди. Эътиборлиси шу куни 5 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Улардан бири Баҳовуддин Мамасолиев.
У кўпдан буён ишсизликдан қийналаётганди. Партия фаолларига тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини, яшаш хонадонида иссиқхона қуриб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш мақсадида эканини билдирди. МФЙ фаоллари унга кафил бўлди.
Бўстон туман “Халқ банки”га қилинган мурожаат ишнинг олдинга силжишига олиб келди, фуқаронинг хонадонида иссиқхона барпо этиладиган бўлди. Энди фуқаро Б.Мамасолиев ўзи ёқтирган иш билан банд.
Малохатхон МУСАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Фикрингизни қолдиринг