Янгиликлар 1873
Бўстонлиқда янги сув қудуғи ишга туширилди
Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати Бахтиёр Камолов партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Барраж” МФЙ вакиллари ва фаоллари билан учрашди. Депутат ушбу маҳалладаги аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганди.
Учрашувда “Барраж” МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ойдин Каримова маҳалла кўчаларида тунги чироқлар йўқлиги ҳамда тоза ичимлик суви муаммоси борлигини маълум қилди.
Айтиш керакки, маҳаллага қарашли Бобур кўчаси симёғочдаги хира ёритилган чироқлар аҳоли учун ноқулайликлар келтириб чиқариши билан бирга қоронғуда пиёда югуриб чиқиб қолса, ҳайдовчи кўрмай қолиши ҳам ҳеч гап эмас.
Бу кўнгилсиз ҳолатга барҳам бериш мақсадида депутат Б. Камолов ташаббуси билан мутассади ташкилотларга юборилган депутатлик сўрови орқали муаммо ижобий ҳал этилиб, мазкур ҳудудга 16 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Шунингдек, маҳалланинг Ипакчилик кўчасидаги янги сув қудуғи ишга туширилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Акром САЙДАЛИЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг