Бўзатовда “Адолат” СДП фаолият бошлади

22.10.2019 21:10:30

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни бўлиб ўткан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХХVII сессиясида Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманини ташкил этиш тўғрисида Жўқорғи Кенгеснинг махсус қарори қабул қилинган эди.
Айни кунларда туманда давлат ва жамоат ташкилотлари ўз бўлимларини очиб фаолиятларини бошламоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Бўзатов туман ташкилоти ҳам янгидан тузилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳисоб руйхатидан ўтказилди.
17 октябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Бўзатов туман ташкилотининг ташкилий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Бўзатов туман Кенгаши, Ижроия Қўмитаси таркиби тузилди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Бўзатов туман Кенгаши раислигига Турниязов Бахадир Аманиязович номзоди илгари сурилди ва бир овоздан маъқулланди.
Конференцияда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов сўзга чиқиб, туман Кенгаши олдида турган асосий вазифалар, сайлов кампаниясида фаол иштирок этиш, электорат билан бирга ишлаш каби масалалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Бўзатов туман Кенгаши раислигига сайланган Баҳадир Турниязов сўзга чиқиб, жойларда партия мафкураси ва позициясини ифодалаш, ҳимоя қилиш ҳамда амалга ошириш ишларини кучайтиришга, партия аъзолари сонини ошириш, жамиятнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш ва кучайтиришга қаратилган вазифаларни қўллаб-қувватлаб, унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этишга, электорат вакиллари билан яқиндан ишлашга сўз берди.
Бундан ташқари кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам делегатлар томонидан муҳокама этилиб, қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+