БПТ дан маҳаллага!

19.06.2024 12:06:06

«Адолат»  СДП Андижон шаҳар Кенгаши томонидан жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда  Андижон давлат педагогика институтида "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни  мустаҳкамлаш – демократик  жамият  пойдевори!"  лойиҳаси доирасида сиёсий ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Унда  мамлакатимиз ва хорижий  давлатлардаги воқеликлар таҳлил қилиниб, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар юзасидан ҳуқуқшунослар томонидан иштирокчиларга тушунча берилди.

–Ёзги  таътил даврида сафимиздаги педагог ва талабалар билан маҳаллаларда ҳам аҳоли муаммолари, таклифларини ўрганиш бўйича  иш олиб боришни режалаштирганмиз, - дейди «Адолат»   СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси Жанона Раҳимова. -  Мақсадимиз эса жамоатчилик орасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш баробарида партиямизнинг танилувчанлигини ошириш. Бу сиёсий жараёнларда бизни қўллаб-қувватловчилар сафининг кенгайишига хизмат қилади.

Фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини юксалтириш, жамоатчилик орасида партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш партиядошларимиз олдидаги долзарб вазифалардан. Шундан келиб чиқиб,  БПТ аъзоларига шу мазмундаги тарқатма материаллар берилди. Энди улар тарғиботчи сифатида Андижон шаҳридаги маҳаллаларда иш олиб боради.

«Адолат»  СДП  

Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+