БПТда муҳокама давом этмоқда

06.09.2019 12:09:23

Бир неча йилдирки, Яккасарой туманидаги “Асака” банкининг Тошкент шаҳар филиалида бошланғич партия ташкилотимиз фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда 15 нафар аъзоларни ўзига қамраб олган ташкилот партиянинг туман Кенгаши билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

Куни кеча бошланғич партия ташкилотимизда аъзоларимиз ҳамда фаоллар иштирокида 2020-2024 йилларга мўлжалланган партия сайловолди дастурини муҳокама қилдик. Суҳбат жараёнида барча ўз фикрларини билдирди.

Унда банк ходимлари дастурда иқтисодиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлашди. Уларнинг фикрига кўра, иқтисодий ривожланишда банклар муҳим кўприк вазифасини бажаради. Ҳозирги пайтда банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлашда банкдан ташқари айланмаларнинг салмоғини камайтириш муҳим аҳамият касб этади. Бозор иқтисодиётига ўтаётган ва ривожланаётган давлатларда жиддий муаммо сифатида иқтисодиётнинг барқарорлиги ҳамда миллий валютанинг сотиб олиш қобилиятига салбий таъсир ўтказмоқда. Шу боис, мамлакатимиз Президенти таъкидлаганидек “... банклар ҳал қилиши лозим бўлган асосий вазифалардан яна бири – нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланишини янада қисқартириш бўйича амалий чоралар кўришдан иборат. Одамларнинг банкларга бўлган ишончини ошириш, уларни ишончли ҳамкор деб қарашига эришиш учун мунтазам равишда иш олиб бориш даркор”.

  Иштирокчилар республикамизда мавжуд банклар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариши лозим, дея таклиф беришди. Боиси, молия муассасаларининг мижозлар олдидаги вазифаларини тўлиқ бажармаслиги уларга нисбатан ишончсизликнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бунда мижозларнинг ҳисоб варақларидаги маблағларини улар истаган пайтда тегишли манзилга ўтказиб бериш, нақд пул ва кредитга бўлган талабини тўлиқ қондириш даркор.

Дастур муҳокамаси баҳс-мунозараларга бой бўлди. Кўриниб турибдики, дастурий мақсадларимиз қанчалик кучли ва халқчил бўлса, сайловчиларимиз эътиборини шунча торта оламиз.

 

Жасур ШУКУРОВ,

“Асака” Банк   

Яккасарой тумани бўлимидаги

  БПТ раиси  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+