Янгиликлар 2032
БПТда сиёсий ўқув
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ҳамда давлатимиз раҳбарини Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, ҳуқуқий, сиёсий саводхонлигини юксалтириш мақсадида партиянинг Самарқанд шаҳар олимпия заҳиралари спорт коллежи қошидаги бошланғич партия ташкилотида сиёсий ўқув ўтказилди.
Унда Самарқанд давлат университети профессор ўқитувчилари, Самарқанд шаҳар маънавият ва маърифат маркази, партиянинг вилоят, шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Сиёсий ўқувда маърузачилар томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида Самарқанд вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга ошириш режалаштирилгани ҳақида таъкидлаб ўтилди. Партиянинг шаҳар Кенгаш раиси Зилола Дусанова сўзга чиқиб Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Асосий мақсад партия ходимларининг сиёсий билимини ошириш экан, албатта, бўлиб ўтган сиёсий ўқувда ҳам давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор, фармон, ва қонунларнинг мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Бошланғич партия ташкилотинининг, сиёсий куч фаолларининг масъулиятли вазифалари борасида ҳам тушунчалар берилди.
Давра суҳбати сўнгида бошланғич партия ташкилотининг аъзолари ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлиқ ва батафсил жавоб олишди ҳамда мавзу доирасидан келиб чиққан ҳолда фикрлар, мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.
Азиз ХАИТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг