БПТлар фаолияти янада ривожлантирилади

14.08.2024 16:08:11

Бугунги кунда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 1,1 миллион нафардан зиёд аъзоси бор. Партиянинг Сайловолди дастурида акс этган мақсад ва ғояларни тарғиб этган ҳолда партиянинг Тошлоқ тумани Кенгаши партия сафларини янада кенгайтириш учун турли соҳа вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилмоқда.

Туман партия ташкилоти раиси Бахтиёр Ботиров туман тиббиёт бирлашмаси Терапия бўлими мудири Саиджон Хайитов ва унинг жамоаси билан мулоқотда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини янада ошириш борасида партиянинг Сайловолди дастури орқали илгари сурилаётган муҳим ғоя ва ташаббуслар, партия депутатлик гуруҳлари томонидан ушбу соҳа бўйича амалга ошираётган ишлари бўйича батафсил маълумот берди.

Терапия бўлимида ташкил этилган партия бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги режалари келишиб олинди.

Гулчеҳра Аҳмедова
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+