Брифингда журналистларнинг саволларига жавоб берилди

22.09.2021 19:09:40

Бугун “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан вилоят Кенгаши сайловолди штабида ОАВ ходимлари учун брифинг ўтказилди.

Унда вилоят Кенгаши штаби аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Брифингни партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Р.Сувонов кириш сўзи билан очиб, жорий йилнинг 24-октябрида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимов Абдураҳимовичнинг ишончли вакили Мақсуд Амонович Ҳамидовни йиғилиш қатнашчиларига таништириб, ишончли вакилга сўз берди.

Номзоднинг ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлари тўғрисида йиғилганларга маълумот берди.

Учрашувда номзоднинг сайловолди дастури ташвиқотини вилоятнинг барча тумун, шаҳарларида олиб бориш, аҳоли ҳамда турли соҳа вакиллари иштирокида оммавий учрашувлар ўткзилиши режалаштирилганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

 

“Адолат” СДП Бухоро

вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+