Брифингдан онлайн: Партия раиси журналистларни фаолликка чақирди

02.11.2019 13:11:13

Қурултой ишининг якунлари бўйича маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ўтказилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров Қурултой ишида кўриб чиқилган асосий масалалар моҳияти билан журналистлар ва блогерларни таништирди.  

Мазкур анжуманда  партиянинг Устави, Сиёсий ҳамда Сайловолди дастури қабул қилингани маълум этилди.

Шунингдек, Қурултой Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 150 нафар номзодлар кўрсатганига оммавий ахборот воситалари ходимларининг эътибори қаратилди.

Таъкидланганидек, номзодларни шакллантириш жараёнида партия  электоратига асосий урғу берилди.  Жумладан, номзодларнинг 25% ўқитувчилар, 17% шифокорлар, 15% ҳуқуқшунослар, 12% муҳандислар ташкил этмоқда.  Номзодларнинг 44 фоизи аёллардир.

-Ҳурматли журналист ва блогерлар! Сиз орқали барча юртдошларимизни мамлакатимизнинг навбатдаги тараққиёти йўлини белгилаб берувчи 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловларда фаоллик билан иштирок этишга чақириб қоламиз – деди партия раиси.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+