“Бу менинг Конституциям” мавзусида вилоят ҳокимлиги ходимлари учун тарғибот тадбири ўтказилди

27.06.2022 11:06:33

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Жонибекова иштирок этди.

Маълумки, мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирган. 25 июндан бошланган умумхалқ муҳокамаси натижаси умумлаштирилиб, қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилади. Унинг натижаларига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади. 

Тадбирда депутат Нодира Жонибекова йиғилганларга Конститутциямиз тарихи, референдум тушунчаси ва уни ўтказиш тартиби, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 20 июнь куни Конститутциявий Комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда илгари сурилган устувор йўналишлар ҳақида тақдимотлар орқали маълумот берилди.

Тадбир иштирокчилари Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ўз савол, таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+