Бу тўғрида Мурожаатномада айтилганди

28.12.2022 22:12:44

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш «Адолат» СДПнинг бош ғояларидан бири. Шундан келиб чиқиб тиббиёт ходимларининг масъулиятини ошириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга партия фаоллари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аъзоларининг асосий қисмини тиббиёт ходимлари ташкил этадиган «Адолат» СДПнинг Избоскан туман кенгаши йил якунида айни шу йўналишда амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилди. Йил давомида туманда ўтказилган тиббий кўрик, соғломлаштириш ва тарғибот тадбирлари ижобий самара берди. 1200 нафардан ортиқ фуқаро партия ташаббуси билан бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, 220 нафар бемор соғломлаштирилди. Хонадонларда олиб борилган тарғибот тадбирлари жамоатчиликнинг тиббий маданиятини оширишга хизмат қилди.

Дилфуза Аҳмедова, «Адолат» СДП Избоскан туман кенгаши раиси:

-Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида халқимизни малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш, янги йилда қўшимча оилавий шифокорлик пункти ва поликлиникалари ташкил этиш, бепул тиббий ёрдам масаласига алоҳида тўхталдилар. Бу соҳага бўлган катта эътибор. Шундан келиб чиқиб, биз келгуси йилда бу йўналишдаги ишларни янада кучайтиришга қарор қилдик. Халқимиз соғлом бўлсагина ривожланишга эришамиз.

Избосканлик тиббиётчи-сафдошларимиз 2023 йилда «Саломатлик йўлида янги қадам» шиори остида иш юритиш ташаббуси билан чиқдилар.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+