Бу тўғрида Президент айтганди

19.05.2021 09:05:09

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 14 май куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, бемор болалар ва уларнинг ота-оталари билан дилдан суҳбатлашган эди. Бу айни шу йўналишга бўлган эътиборни оширди.

Ташриф чоғида бундай марказларни пойтахтдагина эмас, вилоятларда ҳам ташкил этиш, аҳолига гематологик ва трансфузиологик ёрдам кўрсатиш, шундай касалликларнинг барвақт олдини олиш ва уларни даволаш, гематология соҳасида илмий изланишлар олиб боришга ихтисослашган бўлиши, шифохоналар дори воситалари, тиббий буюмлар, реактив ва реагентлар билан таъминланиши керак дея таъкидлаган эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Андижонга аҳоли саломатлиги йўлида биринчилардан бўлиб, замонавий тиббий ускуналар олиб келинди. Бу келгусида тизимда янада самарали иш олиб борилишига хизмат қилади.

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

                       вилояти кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+