Бугунги сайловчи кечаги эмас...

29.09.2019 10:09:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловдан сайловга қадар ўз тараққиёти учун тинимсиз изланишда бўлиб, фуқароларнинг орзу-мақсадларини, муаммолари ва таклифларини чуқур ўрганиб борди. Эндиликда ўз дастурий вазифаларини янада такомиллаштириш йўлида зарур чора-тадбирларни олиб бормоқда. Партия Сиёсий Кенгашининг XII Пленумида ҳам Сайловолди дастуримиздан ўрин олган янги вазифа ва мақсадларга алоҳида эътибор қаратилди.

Анжуманда таъкидланганидек, партия депутатлари ва фаоллари ҳудудларда амалга ошираётган аниқ ишлар, халқимиз манфаатидан келиб чиқиб илгари сурилган бир қатор ташаббуслар электоратимиз вакилларида катта қизиқиш ва ишонч уйғотмоқда. Шуни айтиб ўтмоқчиманки, партиянинг фаолияти бугун тубдан ўзгарган, сайловчилар ҳам кечаги эмас.

Вилоятимиз бўйлаб партиямизнинг чнги дастурлари лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларда ўртага ташланган фикр ва таклифлар фуқароларнинг бизга ишонч билдираётганини ҳам ифодалайди. Партиянинг Сайловолди дастури унинг халқ олдида ўз зиммасига олаётган вазифаларни, очиғини айтганда бажарилиши шарт бўлган ваъдаларни ўзида акс эттиради. Шу маънода ушбу ҳужжат сайловлар жараёнига киришишда партияга “ташриф қоғози” вазифасини ҳам ўтайди.

Нафақат фаоллар ва мутахассислар, балки халқ фикри асосида такомиллашиб бораётган дастурларимиз мазмун-моҳиятини ОАВ, жумладан, интернет имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда тарғиб этишимиз таъсирча аҳамият касб этади. Хусусан, шу мақсадда интернетда ижтимоий тармоқлар ва блогерлар хизматидан унумли фойдаланишимиз, аввало, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш зарурдир.

Нега айнан ижтимоий тармоқлар ва блогерлик фаолияти ҳақида сўз бормоқда? Маълумки, бугунги кун ёшлари интернетдаги ижтимоий тармоқлар ва блогерлар орқали ахборот олиш, керакли маълумотга эга бўлиш тез ва қулай амалга ошади, деб ҳисоблайди.

Интернет саҳифаларида бугунги кунда юз бераётган муҳим воқеаларга муносабатлар, репортажлар, “жонли эфирлар”, кўрсатувлар, онлайн сўровлар ва уларнинг таҳлилларига бағишланган маълумотларни жойлаштиришда блогерларнинг рейтинги баланд бўлиб турипти. Негаки уларнинг обуначилари сони кўп.

Блогерлар обуначиларнинг қизиқишларига қараб, маълум бир соҳага йўналтирилган мавзуларда фаолият олиб боришади.

Яна шу ўринда таклиф сифатида айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунига қўшимчалар киритиш орқали блогерлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини аниқ белгилаб бериш, ушбу масалага ҳам партия эътибор қаратиши зарур.

Шерзод КАРИМОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+