Янгиликлар 1288
Бугуннинг ёшлари: биз қувноқмиз, биз зуккомиз
Кейинги йилларда республикамизда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, барча тармоқларда «Қувноқлар ва зукколар» кўрик танловини анъанавий равишда ўтказиб боришдан кўзланган мақсад ёшларнинг қобилияти ва ақл-заковатини ошириш баробарида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш. Бу айни вақтда тенгдошларимизнинг иқтидорларини юзага чиқишига хизмат қилмоқда.
Бугун мен фаолият олиб бораётган “Hamkorbank” АТБнинг Нодирабегим филиалида ҳам ижодкор ва санъатга ошно ёшлардан иборат «Қувноқлар ва зукколар» танловларида фаол қатнашувчи жамоа шаклланган. Жамоа сардори Даврон Турғунов ишда ҳам, тадбирларда ҳам фаол.Аҳмадилло Ибайдуллаев, Диёра Абдуллаева ва Муроджон Муҳаммаджоновлар ҳам давраларга файз киритади. Асосийси, улар кибр, адоват ва ёмонлик нималигини билмайди. Агар банк ходими бўлмаганида актёр бўлишлари аниқ эди (ҳазил).
Саҳнага бугунги кун ёшларининг ҳаётини олиб чиқиш бош мақсадимиз. Ҳаваскор актёрлар сифатида жамиятимизда учрайдиган айрим муаммо ва камчиликларни сатирик йўл билан кўрсатамиз. Ўз билимларимизни ошириш учун кўп китоб ўқияпмиз. Тадбир баҳона миямиз дам олади, ҳамкасбларимизга оз бўлсада қувонч улашамиз.
Негина Аҳмедова.
«Адолат» СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоли.
Фикрингизни қолдиринг