«Бухоро тажрибасини яратиш – садоқат намунаси»

07.06.2024 20:06:24

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча вилоятимизга ташрифлари чоғида белгилаб берган устувор вазифалари биз Бухоро шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинларида фаолият олиб бораётган барча раислар томонидан ўз хизмат вазифамизни янада адолатли, самарали, халқпарвар бўлиб масъулият билан чин дилдан бажариб боришга ва доимий равишда виждонан, масъулият билан ишлашга ундайди.

Ушбу кунда мамлакатимиз раҳбари томонидан халқимизнинг ҳаётини янада фаровон, файзли, мазмунли бўлиши учун бор куч-ғайратимиз ва имкониятлар чин дилдан сафарбар этилишига, инсон қадрини улуғлаш, маҳаллалар ободлигига, оилалар янада фаровон ва бахтлилигига яқиндан эришиш, ҳатто энг чекка, энг олис жойларда ҳам обод ва фаровон шаҳар қиёфасини акс эттириш йўлида кенг кўламли, самарали ислоҳотлар амалга оширилишига ишорадир, деб биламиз.

Ҳурматли Президентимиз белгилаб берган соҳалар бўйича «Бухоро тажрибаси»ни яратиш – садоқат намунаси» эканлигини амалда таъминлашда Президентимизнинг биз маҳалла ходимларига яратиб берган имкониятлари ва ишончлари учун фаолият олиб бораётган маҳалламда маҳалла раиси сифатида чин инсонийлик, чин фидоийлик, ватанпарварлик ва янада фаоллик билан ишлаб Ватаним келажагига, равнақи йўлида, хаёл хизмат келиб ўз ҳиссамни қўшаман деб ишонч ва умид билдираман!

Гулнора Кенжаева
«Адолат» СДП
Бухоро шаҳар Кенгашининг «Аёллар қаноти» раиси,
Бухоро шаҳар Варахша МФЙ раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+