Депутат муҳаррирлигида китоб чоп этилди

21.01.2021 17:01:23

Қадим Бухоро - алломаларга бешик бўлган юрт. Бугун мана шу буюкларнинг давомчилари ўз илмларини авлодларга, ёшларга, тенгдошларига етказиш учун интилмоқдалар. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши ҳамда халқ депутатлари Вобкент туман кенгаши депутати Нодир Файзиев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти Вобкент туманидаги аъзоси Хуршид Тўхтаев муҳаррирлигида “Ўзбекистон тарихи” номли китоби чоп этилди.  

Китобда Ўзбекистоннинг қадимий қадамжолари, давр нуқтаи назаридан аҳолининг  ижтимоий аҳволи ҳақида маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари Ўзбекистон тарихини бугунги ёшларга чуқурроқ ўргатиш ва улар билимини синовдан ўтказиш мақсадида жамланмада тест саволлари ҳам киритилган.  

-Мушоҳада юритмасдан, фикрламасдан ўқиш овқат ҳазм қилмаслик билан баробар – дейди китоб муаллифи Хуршид Тўхтаев.

  Зулхумор ТЎРАЕВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+