Янгиликлар 1272
Буюк аждодларнинг муносиб авлодлари
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида кириб келаётган янги 2021 йилда мамлакатимизда амалга ошириладиган устувор йўналишлар давлат раҳбари томонидан белгилаб берилди. 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Бугун биз ёшлар учун қувонарли кун бўлди. Сабаби янги кириб келаётган йилда биз ёшларга янада кенг имкониятлар яратилиши янги йил номида ўз аксини топди. Юртнинг эртанги таянчи бўлган биз ёшларга давлат томонидан узлуксиз эътибор қаратилаётганидан далолат. Биз бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб келажакда ватанимиз учун хизмат қиладиган фидойи ёшлар бўлиб шаклланишимиз лозим. Бу берилган ишонч ва имкониятлар таг замирида улкан маъсулият ётибди. Энг аввало биз олдимизга аниқ режаларни қўйиб олишимиз ва астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Ўзбекистон “Адолат” СДП ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама сиёсий етук, билимли, ақлли ва тажрибали бўлиб вояга етиши учун барча куч ва имкониятларин сафарбар этишни ўз олдига мақсад қилиб олган. Биз бу каби аниқ ва мураккаб вазифаларни амалга ошириш учун ҳудудлардаги партиянинг фаол ёшлари ва аъзоларининг кучига таянамиз.
Куни кеча бўлиб ўтган ёшлар форумида давлатимиз раҳбари томонидан “Ёшлар – Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” - деб таъкидлаганлари ҳам юртимизда сўнги вақтларда ёшлар сиёсатига қаратилаётган кенг ислоҳатларнинг ёрқин намунаси.
Президент Шавкат Мирзиёев - “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак” – деб таъкидлаб ўтди. Ҳақиқатдан бизнинг ота-боболаримиз ўтган асрларда уйғониш даврини яратиб кетишган. Биз ёшлар ҳам буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиб, она заминга хизмат қилишимиз лозим.
Давлатимиз раҳбари томонидан бу ишларни амалга ошириш учун аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бола дунёга келиб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг – “Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз. Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз” – деган фикрлари биз ёшларни ҳамжиҳатликда, бирлашиб шижоат ва ғайрат билан ўз мақсадлари сари дадил ҳаракат қилшга ундайди.
Қўлдошев Миршод Муродулло ўғли,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Марказий аппарати Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш
бўлими етакчи мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг