Буюкларимизнинг ибрат йўли биз ёшларга ўрнак

16.05.2022 16:05:36

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида фармони жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ёшларга таълим ва тарбия беришдаги масъулиятини, доимий касбий ривожланишдаги талабчанлигини ошириш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этишда фидоийлик кўрсатиш, таълим-тарбияда оила, айниқса, ота-онанинг ўрнини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг инклюзив таълим жараёнларини жадаллаштириш борасидаги вазифалар буюк мутафаккирларимизнинг орзуларининг амалга ошаётганлигининг  яққол исботи деб биламиз.

Ҳамиша илм ва тарбияни муҳим деб билган маърифатпарвар адиб жамоат арбоби, педагог, журналист, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган халқимизнинг буюк фарзанди Абдулла Авлонийнинг ибратли ҳаёт йўли биз учун ҳамиша ўрнак ва нумунадир. У 1878-йил 12-июлда Тошкентнинг Мерганча маҳалласида ҳунарманд оиласида туғилган. Таржимаи ҳоли билан танишар эканмиз, у эски мактабда таълим олди 14 ёшидан бошлаб ҳар хил шеърлар ёза бошлади.Устознинг “Биринчи муаллим” “Иккинчи муаллим”, “Тарих”, “Туркий Гулистон ёки ахлоқ” каби дарсликларни ёзган. У “Қобил”, “Шуҳрат”, “Ҳижрон”, “Авлоний”, “Сурайё”, “Абулфайз”, “Индамас” тахаллуслари билан шеър, ҳикоя ва драматик асарлар яратиб, ўз асарларида замонасидаги қолоқликни, жоҳилликни танқид қилиб, кишиларни билимга, маърифатга чақиради. Мутафаккир шоир сифатида ўнлаб, юзлаб шеърлар муаллифидир. Ўзбек жадидчилик алломаси ҳисобланган Абдулла Авлоний миллат ва Ватан маърифат ва маънавият дарди қайғуси билан яшаган. У янги усул таълим мактабларини очиб халқни саводли қилган адабий асарларида кундалик турмуш муоммоларининг адабий мунозараларини акс эттирган. Адиб “Мактаб” шеърида ёзганидек;

          Мактаб кўнгилни зулмат-у ғундан қилур халос

          Мактаб калиди, очқучидур боби роҳатинг

         Мактаб дилингга солғуси илм-у фунунни

         Мактаб зиёда қилғучидир ақлли ҳикматинг.

 Мактабнинг улуғлигини устозлар хурматини шу шеърларида таърифлаб мақтайди.Таълимий асарлар қанчадан-қанча дарсликлар ёзиб ўзбек маърифатчилигида сезирали из қолдирган, миллий уйғониш даври адабиётининг майдонига келиши ва ривожига катта ҳисса қўшган Авлоний ижоди бугун том маънода маънавиятимизни ривожлантириш бойитишга қаратилган. Маълумотларга қаралганда Абдулла Авлоний мусиқа санъатига ҳам ўзининг салмоқли ҳиссаларини қўшибгина қолмай у ҳақида шундай фикрларни айтиб ўтган:

“Мусиқа ўлик вужудга жон киритувчи гўзал қиёфадир”

 Бугунги доруломон кунларда Авлонийнинг тарбия ҳақида айтилган сатрлари кириб бормаган хонадон, унинг ибратли асарларини эшитмаган ёш авлод бўлмаса керак. Ҳақиқатдан ҳам Ватаннинг келажаги таълим тарбияли ёшлар билан боғлиқ. Шундай экан келинг, яна ўша ҳақиқат жумлаларини эслаб ўтсак: “Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот,ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат-ё фалолат масаласидир”. Дарҳақиқат  ҳаётимиз,  яшаш тарзимизнинг асил ўзаги энг аввало тарбиядир.

Шахзода Мавлянова

“Адолат” СДП Ёшлар қаноти фаоли,

 Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети

2-курс талабаси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+