Янгиликлар 1789
Чилонзорда иншолар танлови ўтказилди
26.02.2021 13:02:11
Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан умумтаълим мактабларининг 6-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилиб келинаётган “Коррупция – ёшлар тасаввурида” иншолар танловининг мактаблар босқичи давом этмоқда.
Жумладан, Чилонзор туманидаги 179-умумтаълим мактабида иншолар танловининг дастлабки босқичи ўтказилди. Партия Чилонзор туман Кенгаши ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкоригида ташкиллаштирилган танлов жараёнларида умумий 120 нафар иқтидорли ўғил-қизлар иштирок этди.
Танлов натижалари тўғрисида кейинги хабарларда маълумот бериб борамиз.
Лазиз АМАНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг