Янгиликлар 1877
Чораси топилганига шукр қил, азиз юртдошим!
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг берган ахборотига кўра 2021-йил 6-июль ҳолатига юртимизда 4,3 миллиондан ортиқ вакцина қўлланилган.
Маркур эмлаш ишлари барча тиббиёт муассасаларида олиб борилмоқда.
Халқимизга ҳозирда эмлаш ишларида вакцинанинг турига караб 21 кун оралиқда икки марталик ёки 30 кун оралиқта уч марталик эмлаш тартиби жорий этилган.
Дастлаб йил бошида эмлаш ишлари энг аввало аҳолининг ёши катта қатламидан бошланиши бежиз эмас эди, негаки уларнинг касалликни қабул қилиш ҳолати юқори туради. Лекин айрим инсонлар буни салбий қабул қилган ҳолда вакцинациядан ўтишдан бош тортганлари ва касаллик аломатлари айнан аҳолининг мазкур қатламида кузатилаётганини кўришимиз мумкин.
Эндиликда мазкур эмлаш ишлари ихтиёрий равишда бўлиб 18 ёшга тўлган барчага бирдек қўлланилмоқда ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган барча контракт асосида ўқиётган талабалар учун хаттоки 10% контракт тўловидан чегирмалар ҳам жорий этилди. Вакцина қабул қилган фуқаролар шифокор маслаҳатига амал қилган ҳолда уч кун давомида ўзларини асраши яъни салқин хонада дам олиш, ёғли таомлар, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби бир қанча ҳолатлардан сақланишлари зарур.
Шифокор маслаҳати асосида вакцинация жараёнлари тугагандан сўнг фуқарога вакцина қабул қилганлиги хақида сертификат берилади ва буларнинг барчаси мутлоқо текин бўлиб сиздан ҳаражат талаб этилмайди.
Вакцина қабул қилишдан олдин фуқаро мутахассис шифокорлар томонидан бир қанча тиббий кўриклардан ўтказилади ва мазкур кўрик натижаларига биноан эмлаш ишларига рухсат этилади. Фақатгина бирқанча сабабларга асосан эмлаш ишлари ўтказилмайди, яъни ҳомиладорлик вақтида, эмизикли боласи бор аёллар, вакцина таркибидаги моддаларга аллергияси борлар (шифокор назоратида кўрилади), сурункали касалликлари бор бўлган беморлар, олдин ковид касаллиги билан оғриган ва даволаниб чиққан фуқаролар эса 6 ойдан кейин олишлари мумкин, яқин орада қон қуйдирган фуқаролар ҳам уч ойдан сўнг вакцинациядан ўтишлари мумкин бўлади.
Бугинги кунда бу касалликнинг ягона чораси вакцина бўлиб юртимизда аҳолини тизимли эмлаш учун вакциналар чет элдан олиб келинмоқда. Ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига, оиласига бефарқ бўлмасдан касалнинг олдини олишнинг ягона чораси бўлган вакцинация ишларида фаол иштирок этиши ва бошқаларга ҳам тўғри маслаҳат беришлари керак.
Азима КАМАЛОВА,
Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгаши депутати,
шифокор, партия фаоли
Фикрингизни қолдиринг