Cуюлтирилган газ баллонлари хонадонларга етказилди

21.04.2020 22:04:28

Фарғона вилояти “Учкўприк” МФЙ ҳудудидаги Фидокорлар кўчасида яшовчи аҳоли томонидан суюлтирилган газ баллонларини тўлдириб олиш юзасидан Халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгаши депутати Лазизбек Турановга уяли телефон орқали мурожаат келиб тушди.  Бу ўринда  кўплаб оила соҳибларининг мазкур эҳтиёж учун кўчага чиқишлари талаб этилар эди. Депутат томонидан ҳар бир оилага зарур бўлган ёнилғи воситаси тез фурсатда хонадонларга етказилди ва фуқароларнинг уйда қолиши таъминланди.

Шу билан бирга, вилоятнинг ҳар бир туман-шаҳарларида  депутатлар томонидан дезинфекция ишлари давом этмоқда. Масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда кўчалар, аҳоли хонадонлари, транспорт воситалари зарарсизлантирилмоқда. Бу ўринда ҳар бир ҳудуднинг депутатлик гуруҳи аъзолари пандемия даврида санитар-гигиеник ҳолатни сақлашга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.

Халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати К.Қодиралиева сайловчилар мурожаатларига асосан “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини Гулистон кўчасида дезинфекция ишларини олиб борди. Туманнинг яна бир депутати Р. Мирзажонов ҳам бу борада аҳолига қулайлик яратди. Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати Ҳ.Абдулазизова  ташаббуси билан эса тумандаги “Бесаранг” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, кўчаларида тўлиқ зарарсизлантириш ишлари бажарилди.

А.Ғофуров Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати. У Чек Насриддин қишлоғи хонадонларида дезинфекция ишларига кўмаклашди. Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати А.Назиров, Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши депутатлари – Б.Юсупов, У.Абдуллаев, О.Усмоновлар ҳам ҳудудларда бу борада салмоқли ишларни амалга ошириб, аҳолини мамнун қилмоқдалар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+