Янгиликлар 1490
Дастурий вазифалар – фаолиятимиз асоси
Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эьлон қилингани бежиз эмас. Ўзбекистон “Адолат” СДП нинг Сайловолди Дастурида айнан, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш асосий вазифалардан бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Шундан келиб чиқиб, андижонлик “адолатчилар” бу масалага алоҳида эьтибор қаратмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан туман, шаҳарларда 1-чорак давомида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзига йўналтириш ҳамда дори воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Вилоятимизнинг барча худудларида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акциялари ташкил этилди.
Избоскан, Шахрихон, Улуғнор ҳамда Андижон туманларида мазкур лойиҳа бўйича сезиларли ишлар олиб борилди. Жумладан, Избоскан туман Қумкўча МФЙ худудидаги Чувама Аёллар “Мурувват уйи”да истиқомат қилаётган 324 нафар хотин-қизлар орасида, Пойтуг шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникада, Қораёнтоқ МФЙ худудидаги Янгиҳаёт Қишлоқ врачлик пунктида, Тўрткўл Қишлоқ оилавий поликлиникасида "Бор меҳримиз шу ватан, шу халқ учун" шиори остида саломатлик акцияси ўтказилди. Акцияда Андижон давлат тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон "Адолат"СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси, профессор М.М.Мадазимов бошчилигида 14 та соҳа мутахассислари ва бир қатор олийгоҳнинг профессор ўқитувчилари иштирок этдилар. Улардан эндокринолог Р.Камолдинов, психиатор М.Солиев, офтольмолог М.Қодиров, кардиолог Б.Камолов, терапевт Г.Қутликова каби ўз соҳасининг мутахассислари тиббий кўрикни самарали ўтишида ўзининг муносиб ҳиссаларини кўшдилар. Ўтказилган саломатлик акцияси Мурувват уйида яшаётган ҳар бир хотин-қизни саломатлигини тиббий назоратдан ўтказиш билан бирга уларга маънавий озуқа хамда мамнунлик ҳиссиёти ҳам улашди.
Туманда ташкил этилган тиббий кўриклар давомида жами: 1203 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Мазкур худудларда “Аёллар дафтари”га киритилган 307 нафар аёллардан 114 нафари, “Темир дафтар”га киритилган 385 нафар фуқаролардан 113 нафари, “Ёшлар дафтари”га киритилган 57 нафар ёшлардан 33 нафари тиббий кўриклардан ўтказилди. Кўрикда 83 нафар фуқаролар ЭКГ, 176 нафар фуқаролар УТТ текширувлардан ўтказилди.
Кўрик натижаларига кўра 30 нафар фуқарога туман тиббиёт бирлашмаси Ички касалликлар ва жаррохлик бўлимларига, 7 нафар фуқарога, Вилоят Кардиология марказига 5 нафар фуқарога, 6 нафар болаларга Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлимларида даволанишлари учун йўлланмалар берилди. Туман тиббиёт бирлашмаси режали жаррохлик бўлимида қуйидаги беморлар, жаррохлик амалиётларига жалб этилди.
- Мамасолиев Умаржон 1998 йил туғилган. Ташхис: Ўнг томонлама чов чурраси. Пойтуғ шахар Бешуйлик кўчаси 21 уй. Ўтказилган ташхис: Чов чуррасини бартараф этиш.
- Аҳмедова Барчиной 1963 йил туғилган, Ташхис: Сурункали тошли холецистит. Ўтказилган ташхис: Холецистэктомия.
Ушбу жаррохлик амалиётлари АДТИ клиникаси 2-жаррохлик кафедраси профессори А.Л.Қосимов томонидан ўтказилди. Жаррохлик амалиёти ўтказилган хар иккала бемор ҳолати ҳозирда қониқарли, эрта асоратлар кузатилмади.
Шунингдек, Жалақудуқ туманининг Ёрқишлок, Қутлуғ, Бештол ва Тошховуз МФЙларида яшовчи аҳоли учун ҳам чуқурлаштирилган бепул тиббий кўриклар ташкил қилинди.
Туманда ташкил этилган кўрикларда жами: 16 нафар Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси шифокорлари иштирок этди.
Ёркишлоқ Кўп тармоқли марказий поликлиника мудири С.Сотволдиева, партия «Аёллар каноти» раиси ўтказилган тиббий кўрикни ташкил этишда фаол иштирок этди.
Ушбу тиббий кўрикларда жами: 354 нафар аҳоли вакиллари қатнашди. Ташкил этилган кўриклардан айникса, маҳалла аёллари хурсанд бўлишди. Аёллар касалликлари бўйича қўйилган ташхислар асосида иштирокчиларга тавсиялар берилди.
Апрель ойини бошида Андижон давлат тиббиёт институтининг 15 нафар етакчи мутахассис (шифокор)лари иштирокида Жалақудуқ туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ўтказилди. Бу сафар асосий эътибор маҳаллалардаги “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакилларига қаратилди.
Кўрик натижаларига тўхталадиган бўлсак, иштирокчиларнинг 2 нафарида жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилди. Мутахассисларимиз 8 нафар беморни хонадонларига бориб саломатликларидан ҳабар олдилар. Беморлар билан бирма-бир суҳбатлар ташкил этилиб, саломатликлари билан бирга руҳий ҳолатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
2021 йил 7 апрель “Бутунжаҳон саломатлик куни” муносабати билан Андижон шаҳридаги 24- оилавий поликлиникада профессор ўқитувчилари томонидан бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Бунда “Темир дафтар”га киритилганлар аёллардан 62 нафари, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 93 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Ташкил этилган кўрикларда туман аҳолисини қийнаб келаётган асосий масалалардан бири бу аниқ ташхис маласи бўлганлигини инобатга олган ҳолда мутахассислар тиббий асбоб ускуналар билан ишлашга эътиборларини қаратди.
Кўрик натижасида аниқланган касалликларга профессорлар томонидан керакли тавсиялар ва ётиб даволаниш учун 13 та йўлланма берилди. Жумладан; кардиология бўлимига 7 та, травматолия 2та, эндокринология бўлимига 1 та, неврология бўлимига 2 та, педиатрия бўлимига 1 нафар беморга даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Аҳоли ўртасида Соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, касалликларни олдини олиш тўғрисида сухбатлар ўтказилди ва керакли тавсиялар берилди. Дори воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш ва сифатсиз дори воситалари сотилишига қарши курашиш йўналишида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилди.
Жумладан; шу йилнинг февраль ойида Андижон давлат тиббиёт институтининг клиникасида аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлашга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва ОАВлари вакиллари иштирок этди. Бундан ташқари ойда бир маротаба шахар Кенгаши депутатларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан шаҳар худудидаги хусусий дорихоналарда сотилаётган дори воситаларининг яроқлилик муддати ва сифати жамоатчилик тартиби асосида ўрганилиб келинмоқда. Ушбу тадбирларни ташкил қилишдан асосий мақсад, Ўзбекистонда қалбаки дори воситаларининг улуши 10% дан 30% гачани ташкил этаётганлиги ҳамда ноқонуний ва қалбаки дори воситаларини тарқалишини олдини олишдан иборат.
Айнан шу йўналишда ўтган биринчи чорак давомида вилоятдаги Олтинкўл, Андижон ва Улуғнор туманларида хам жами 18 та дорихоналарда ушбу йўналишда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки 2020 йил бутун дунёда бўлгани каби бизнинг Республикамизда ҳам пандемия кузатилди. Пандемия шароитида яшаш ва ишлашга тўғри келди, айнан шу шароитда яшаш бўйича фуқароларимиз ўртасида тиббий маданиятни юксалтиришни ўз олдига мақсад қилиб олган тиббиёт институтининг кўнгилли волонтёрлари жамоаси билан бевосита хамкорлик йўлга қўйилди. Натижада вилоятимизнинг барча шаҳар, туманларида волонтёрлар иштирокида одамлар гавжум (кўп тўпланадиган жой)лар; бозорлар, маҳалла гузарлари ва марказларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Андижонлик адолатчилар томонидан ташкил этилаётган тиббий кўрик кўпчиликда қизиқиш уйғотмокда. Бу жамоатчилик орасида тарғибот ишлари ташкил этилаётган ОАВ орқали мунтазам чиқишлар қилинаётганининг натижасидир. Амалдаги йилнинг ўтган даврида махаллий ОАВларда республика ТВ ва радиолар орқали тиббий кўрик бўйича 12 маротаба чиқиш қилинди. Ижтимоий тармоқлар ва фейсбук орқали хам 16 маротаба чиқиш қилинди. Роликлар тайёрланди. Бу борада ОАВ вакиллари учун Матбуот анжумани хам ташкил этилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
Фикрингизни қолдиринг