Янгиликлар 2002
Давлат дастури маҳалларда тарғиб қилинмоқда
Ўзбекистон «Адолат» СДП Кегейли тумани Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан маҳаллаларда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ва уни амалга ошириш механизмлари, назарда тутилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги тарғибот учрашувлари ўтказилмоқда.
Шундай тарғибот тадбирларининг бири Кегейли туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўз-ора мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Унда партия Кегейли тумани Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутатлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда партия Кегейли тумани Кенгаши раиси Г.Каипов ушбу Фармон билан тасдиқланган Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва жорий йилда ижтимоий ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида кенг турдаги маълумотлар бериб ўтди.
Шундан сўнг, сўз олганлар дастурда белгилаб қўйилган долзарб масалалар, унинг аҳамияти борасида тўхталиб ўтдилар. Хусусан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз истеъдод ва қобилиятларини намоён этишларида муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида муҳим вазифалар белгиланганлиги келтирилди.
Савол-жавоб, мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар олишди.
Генжебай КАИПОВ,
«Адолат» СДП Кегейли тумани Кенгаши раиси

Фикрингизни қолдиринг