Давлат дастурининг 28-бандига эътибор берилади(ми?)

29.12.2020 11:12:26

Раҳбарлик лавозимида, айниқса, давлат идоралари бошлиқларининг депутат бўлиб сайланиши мени асосли равишда ўйлантириб келади. Тасаввур қилинг, туманда Давлат дастури ижроси, айтайлик, иш ўрни яратилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиняпти. Туман ҳокими – депутатлар Кенгаши раиси. Хўш, мунозарали, бахсли ҳолат юз берди, дейлик, депутатлар кимни сўроққа тутсин?! Аслида ҳокимнинг депутатлик ва Кенгаш раислигидан бошқа қиладиган иши, бажариши лозим бўлган вазифалари кўп-ку.

Юқоридаги тизимни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги Қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”даги Давлат дастурининг 28-банди ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш 2019 йил 1 мартдан кучга кириш керак эди. Афсуски, ушбу банд ижроси шу пайтгача очиқ қолмоқда.

Агар Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида, ҳокимларининг маҳаллий вакиллик органлари раҳбарлари сифатидаги ваколатларини бекор қилиш масаласи ҳал қилинса, халқ депутатлари Кенгаши раиси лавозими алоҳида жорий қилинади, Кенгашларда доимий равишда ишловчи депутатлар фаолияти ташкил этилади, халқ депутатлари Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш тартиби каби барча масалалар ўз ечимини топган бўлур эди.

Албатта, буларнинг барчаси менинг шахсий фикрларим. Бугунги мурожаатномада ушбу масалага ҳам эътибор берилади деган умиддаман.

 

Илхом ДЖУРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Марказий аппарати Ахборот-таҳлил
сектори мудири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+