Давлат имиджини оширишда  ёшлар ташаббускорлиги

29.01.2021 10:01:10

Ўзбекистон "Адолат" СДП Қўқон шаҳар Кенгаши томонидан педагогика институтида "Давлат имиджини оширишда  – ёшлар ташаббускорлиги"  мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Ҳуршиджон Акрамов иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг халқимизга ва Олий Мажлисга Мурожаатномаси орқали турли соҳаларда ишлаётган тенгдошларимиз,   таълим олиш ниятида бўлган дугоналаримиз, опа-сингилларимизга берилаётган имкониятлардан янада шижоатга тўлдим, руҳландим,
– дейди институт ёшлар етакчиси Зиёдахон Абдураҳмонова.
– берилган имкониятлардан фойдаланиб,  қайси соҳада ишламайлик ёки қайси олий ўқув юртида таълим олмайлик янгича ёндошув, таклифларимиз ва ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари дадил ҳаракат қилишимиз ва доимо ташаббускор бўлишимиз лозим.

 Азизхон АҲМАДЖОНОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўқон шаҳар Кенгаш раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+