Янгиликлар 136
Давлат маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2023 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси ва 2024 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида
Партиянинг 2023 йил бошига жами маблағлар қолдиғи 513 млн 969 минг сўм бўлиб, шундан, бюджет ҳисоб рақам қолдиғи 259 млн 901 минг сўм, бюджетдан ташқари ҳисоб рақам қолдиғи 252 млн 90 минг сўм ҳамда корпоратив ҳисоб рақам қолдиғи 1 млн 978 минг сўмни ташкил қилган.
2023 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамларига жами 29 млрд 112 млн 91 минг сўм маблағ келиб тушди. Шундан, 16 млрд 560 млн 50 минг сўми партия уставида назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари, 4 млрд 913 млн 750 минг сўми Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови учун, шунингдек 18 млн 300 минг сўми халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўшаб қолган ўринларга қайта сайловларда иштирок этиш учун ажратилган маблағлар, партия аъзолик бадалларидан 1 млрд 437 млн 505 минг сўм, ҳомийлик, хайрия тушумларидан 5 млрд 914 млн сўм ва йил якуни бўйича 259 млн 901 минг сўм бюджет маблағлари иқтисодидан тушган тушум ҳамда бошқа тушумлардан 8 млн 585 минг сўм ҳисобланади.
2023 йилда жами 28 млрд 602 млн 51 минг сўм маблағ харажат қилинди. Шундан 2023 йилда қуйидаги йўналишлар бўйича маблағлар сарфланди:
- иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда иш берувчининг ажратмалари – 18 млрд 499 млн 332 минг сўм;
- хизмат сафари харажатлар – 29 млн 668 минг сўм;
- дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатлар – 3 млрд 203 млн 438 минг сўм;
- асосий воситалар бўйича харажатлар (партияга оид) – 265 млн 371 минг сўм;
- товар-моддий захираларига харажатлар (партияга оид) – 86 млн 6 минг сўм;
- коммунал хизматларига харажатлар – 110 млн 478 минг сўм;
- телефон, телекоммуникация ва ахборот хизматлари – 137 млн 24 минг сўм;
- ёнилғи ва ЁММ харажатлар – 160 млн 449 минг сўм;
- ижара харажатлари – 483 млн 809 минг сўм;
- сақлаб туриш ва жорий таъмирлашга харажатлар (компьютер, мебель, автоулов ва бошқа техника таъмири) – 218 млн 646 минг сўм;
- сайловларда иштирок этиш учун – 4 млрд 924 млн 63 минг сўм;
- тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга доир харажатлар – 0 сўм;
- бошқа харажатлар (обуна, техосмотр, суғурта, банк хизматлари ва бошқа харажатлар) – 475 млн 781 минг сўм ҳамда давлат бюджетига қайтарилган маблағ 7 млн 986 минг сўмни ташкил қилди.
2024 йил 1 январь ҳолатига жами 1 млрд 24 млн 9 минг сўм маблағ қолдиқ қолган бўлиб, шундан, бюджетдан ташқари ҳисоб рақам қолдиғи
1 млрд 10 млн 498 минг сўм ҳамда корпоратив ҳисоб рақам қолдиғи 13 млн 511 минг сўмни ташкил қилган.
Партиянинг ўз фаолиятидан олинган даромадлари 2023 йилда 7 млрд
619 млн 991 минг сўмни ташкил этган бўлиб, улардан 1 млрд 437 млн 505 минг сўми аъзолик бадалларидан шаклланган.
Партиянинг 2024 йилдаги бюджети жами йил бошидаги қолдиқ маблағ билан биргаликда 21 млрд 533 млн 333 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Шундан 19 млрд 52 млн 835 минг сўм давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, 1 млрд 10 млн 498 минг сўм бюджетдан ташқари ҳисоб рақамдаги қолдиқ маблағлар,
1 млрд 440 млн сўм аъзолик бадаллари тушумлари, ҳамда 30 млн сўм бошқа тушумлардир.
2024 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидагича тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар билан боғлиқ харажатларга 12 фоиз ижтимоий солиғи билан бирга 94 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга 5 фоиз, бошқа харажатларга (дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатлар, банк харажатлари ва бошқалар) 1 фоиз назарда тутилган.
2024 йилда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, бу миқдор барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар билан боғлиқ харажатларга 12% ижтимоий солиғи билан бирга 55 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга 13 фоиз, партиявий тадбирларни ўтказиш, шу жумладан партия фаолларини ўқитиш, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларга 18 фоиз, асосий воситалар, жумладан, автотранспорт воситалари, оргтехника, алоқа воситалари, мебель жиҳозлари, товар-моддий бойликларни харид қилиш учун 8 фоиз, партия устав фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатларга 6 фоизни ташкил этади.
Фикрингизни қолдиринг