Янгиликлар 2055
Давлат рамзлари - фахримиз
05.07.2021 18:07:32
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Андижон давлат тиббиёт институтида “Давлат рамзлари - фахримиз ва ифтихоримиз” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда мазкур олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари ва Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари қатнашдилар.
Республика маънавият ва маърифат маркази Андижон вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ғофуров давлат рамзларига ҳурмат, Ватан ва фуқаролик масъулияти хақида тушунча берди. Иштирокчилар ҳам ўз муносабатларини билдирдилар.
Тадбир якунида энг фаол иштирокчилар китоб жамланмаси билан тақдирланди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг