Янгиликлар 1009
Давлат рамзларига ҳурмат - ватанпарварлик тимсолидир
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратининг мажлислар залида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган куни муносабати билан «Давлат рамзларига ҳурмат - ватанпарварлик тимсолидир» мавзусида тадбир ташкил этилди.
Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов, партия Марказий аппарати ходимлари, шунингдек, (ZOOM платформаси орқали) партиянинг ҳудудий Кенгаш раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Мадҳиямизнинг яратилиш тарихи, унинг давлатчилигимизда тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида сўз юритдилар.
Таъкидланганидек, дунё ҳамжамияти билан халқаро муносабатларни ўрнатиш, умумхалқ байрамлари, йирик тадбирлар, тантанали маросимлар аввалида мадҳиямиз янграши қалбларимизга ғурур бағишлайди. Айниқса, халқаро миқёсда ватандошларимиз, ёшларимизнинг илм-фан, спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришиб, ватанимиз байроғини баланд кўтарилиб, давлат мадҳиясининг янграши ўзини «шу юртнинг фарзанди», – деб билган ҳар инсон қалбига фахр, ифтихор туйғуларини бағишлаши бор ҳақиқат.
Шунингдек, тадбир жараёнида Давлат мадҳияси ижро этилиб, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.
Фикрингизни қолдиринг