Демократик сайловлар жамият тарақкиётида муҳим омил

28.01.2021 18:01:45

Жамият тарақкиёти, демократик сайловлар билан ҳар томонлома боғлиқлиги барчамизга маълум. Демак сайловларни миллий сайлов қонунчилигимизни такомиллаштириш, уни умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида ўтказиш аҳамиятли масала.

«Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ва унда кўрсатилган таклифлар юрт келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошимизни теран фикрлашга ундайди.

Мен ҳам қонун лойиҳаси билан танишар эканман, унда кўрсатиб ўтилган таклифлар қаторида хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби, шунингдек чет давлатларда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутиларда овоз беришнинг ҳуқуқий асослари яратилаётганлидан, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида, ҳарбий қисмларда ташкил этилган сайлов участкаларини кузатувчилар ўз ташрифи ҳақида камида 3 кун олдин хабардор қилиш тартиби белгиланлигини кўриб хурсанд бўлдим.

Сабаби сайлов бу фуқароларимиз учун ҳаётидаги муҳим сана. Унда иштирок этиш юксак масъулият.

Сайлов комиссиялари аъзоларига ҳақ тўлаб бериш, компенсация тўлаш ҳамда иш ҳақини ҳисоблашнинг аниқ тартиби ўрнатилиши ҳам сайловларнинг янада шаффоф ва қонун нормалари асосида ташкил этилиши ва ўтказилишига хизмат қилади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Президентлик сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий вакиллик органларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

 Ушбу муддатнинг октябрь ойига кўчирилиши сайловчиларимиз, номзодлар ва сиёсий партиялар вакиллари, шунингдек сайловнинг барча иштирокчилари учун фаолликни оширишга, сидқидилдан ишлашга хизмат қилади.

Шукурулла Атаниязов,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+