Янгиликлар 1728
Демократия сиёсий партияларсиз бўлмайди
Ривожланган давлатлар мисолида кўриш мумкинки, демократия сиёсий партияларсиз, сиёсий партиялар демократиясиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Чунки жамиятда кўппартиявийликнинг мавжудлиги бу сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги деганидир.
Андижонлик “адолатчилар”нинг бугунги ўқув машғулоти шу мавзу билан бошланди. Партия етакчилари мавзуга эътибор билан қараётгани бежиз эмас. Уларнинг иш фаолиятида бу асосий ўрин эгаллайди.
Ўткирбек Арзиқулов, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати:
- Асосий Қонунимизда Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши ҳақидаги конституциявий норманинг белгилаб қўйилгани бежиз эмас. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан сиёсий партияларга фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида қаралмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда ҳақиқий маънода кўппартиявийлик тизимига асос солинди. Сиёсий партиялар жамиятнинг барометри бўлиб, халқнинг давлат ҳокимияти тизимининг энг қуйи бўғинидан тортиб то юқори бўғинигача бўлган қисмини боғлаб турувчи кўприк вазифасини ўтайди.
Ўз навбатида партиялар тарихи, уларнинг сиёсий майдондаги ўрни ва фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишда иштирокига ҳам эътибор қаратилди. Мутахассислар томонидан амалиётчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг