Депутат 10 йилдан бери уйсиз юрган оила ҳолидан хабар олди

17.08.2020 20:08:06

Айни бугунги синовли кунларда кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатишни ўз инсонийлик бурчи эканлигини ҳис қилиб, савобли ишларни давом эттираётган ҳамюртларимиз ичида Ўзбекистон «Адолат» СДП фаолларининг ҳам ҳиссалари катта бўлмоқда.

«Адолат» СДПдан  Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашига сайланган депутат  У.Хусайний 10 йилдан буён уйсиз юрган ҳозирги вақтда тумандаги эски дехқон бозори ҳудудида яшаб келаётган оила аъзолари ҳолидан хабар олди.

Унинг устига ногиронлиги ҳам бор  эр-хотин  Д.Давлетов  ва  М.Полвановалар икки фарзанди билан айни карантин даврида қийналаётганлигини ҳисобга олган ҳолда депутат уларга кўмак қўлини чўзиб, ўз ҳисобидан бепул озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

-Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу амаллар халқимизнинг азалий қадрияти ҳисобланади. Зеро, яхшилик, оқибат, раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бинобарин, кимки эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади дейди – депутат У.Хусайний.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугунги кунда том маънода қудратли кучга айланди. Асосий мақсад халқнинг розилиги, ҳар қандай шароитда ҳам фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётга, яшашга бўлган умидини сўндирмасликдир.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+