Депутат 5 та эҳтиёжманд оила аъзолари ҳолидан хабар олди

26.08.2020 15:08:44

Юртимизда коронавирус эпидемиясига қарши курашда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз халқнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган эди.

Ушбу ташаббус доирасида қилинаётган ишлар бутун мамлакатимизда бўлгани  каби  Нукус  шаҳрида ҳам қизғин тус олмоқда. Хусусан, Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси Абдреймова Айша "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати  доирасида ўзи сайланган маҳалла “Тунғыш қоныс” МФЙда истиқомат қилаётган кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 5 та оила аъзоларига ўз ҳисобидан бепул озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

Кун сайин ортиб бораётган бу каби хайирли тадбирларда айниқса шундай оғир кунларда ҳам депутатларимиз сайловчилари ҳолидан хабар олиб туришлари бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатни кучайтирмоқда.

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

                   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+