Янгиликлар 3386
Депутат 70 нафар оиланинг рўзғорини бутлади
Коронавирус пандемиясининг дунё бўйлаб кенг авж олган, башариятга берилаётган кутилмаган зарбалар палласида одамлар ўртасида меҳр-оқибат ҳар қачонгидан-да зарурроқ.
Хозирда бу мухтожларга хайриялар улашиш орқали кўзга ташланмоқда. Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати А.Каримхоновнинг ҳомийлик ишлари сўзимизга исбот бўла олади.
Депутат Шайхонтоҳур туманидаги “Чархновза” маҳалласининг 37 нафар ва “Олим Хўжаев” маҳалласининг 33 нафар кам таъминланган оилалари учун 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини туман ҳокимлиги мутасаддилари ёрдамида етказиб берди.
Бу каби хайрли ишлар кўнгилларга ободлик улашиш билан бирга меҳр-оқибат нуридан коронавируснинг изсиз йўқолишига ҳам замин ҳозирлайди, албатта.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг