Янгиликлар 1058
Депутат “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов ташаббускорлиги ва самарали фаолияти учун партиянинг “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотни Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ҳатамов топширди.
Депутат бугунги кунда бевосита ислоҳотларнинг иштирокчиси ва ўзи ислоҳотчи сифатида туманда амалга оширилаётган ишларда жуда фаол.
- Менга берилган ишончдан жуда қувондим, – дейди депутат. – Аслида Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг ҳар бир депутати мазкур мукофотга муносибдир. Билдирилган ишончга муносиб бўлиб, аҳоли билан тизимли ишлаш ва мавжуд муаммоларга ўз ўрнида ечим топишга бор куч ва имкониятларимни йўналтираман.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг