Янгиликлар 1862
Депутат аҳоли билан бир дастурхон атрофида самимий суҳбат қурди
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Гулнора Ахмедова ўз округларидаги аҳоли билан мунтазам учрашув ва мулоқотлар ташкил этиб боради.
Ана шундай халқ билан мулоқотларнинг бири жорий йилнинг куни кеча Қибрай туманининг “Алишеробод”, “Чинобод”, “Туркистон” маҳаллалар аҳолиси билан бўлиб ўтди.
Мулоқотлар жараёнида депутат Г.Ахмедова аҳолини мамлакатимизда ва ҳудудларда барча соҳалар бўйича амалга оширлаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар билан яқиндан таништирди.
Аҳоли билан бир дастурхон атрофида самимий суҳбат қурилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар ўрганилди.
Айтиш жоизки, айни кунда “Алишеробод” маҳалласида 3720 аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да руйхатда турган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. МФЙ нинг ёш ва фаол раиси Гулчеҳра Аҳмедова ҳамкорлигида уларнинг ҳаёти, турмуш шароитлари ва қизиқишлари, қийнаётган масалалар яқиндан ўрганилди.
Бугунги кунгача “Аёллар дафтари”га киритилган 86 нафар аёлларнинг 41 нафари иш билан таъминланди, - дейди Гулчеҳра Аҳмедова. - Кредитлар олиш орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Натижада улар рўйхатдан чиқарилди. “Ёшлар дафтари”даги 11 нафар йигит-қизларнинг 8 нафарига 25 сотихдан ер ажратилиши уларга дехқончилик билан шуғулланиб, ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда экин майдонларидан фойдаланиш имкониятини яратди. 3 нафар ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, касбларга йўналтирилди.
Учрашув давомида маҳалланинг фаол хотин-қизларига эсдалик совғалари топширилди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг