Депутат аралашгач, фуқароларга субсидия ажратиладиган бўлди

31.07.2024 11:07:53

Президентимиз фуқароларнинг мурожаатлари, уларни кўриб чиқиш, ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини доимо таъкидлайдилар. Дарҳақиқат, бугунги шиддат билан ўзгараётган замонда халқимизнинг кундан-кунга ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва уларнинг талаб-эҳтиёжлари ортиб бораётган бир шароитда раҳбар кадрларнинг масъулияти ҳам юқори бўлиши лозим. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатларига раҳбарларнинг эътибор билан ёндашиши муҳим аҳамият касб этади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтова Миришкор туманидаги Чаманзор маҳалласи аъзолари билан учрашув ўтказганда фуқаролар Саломат Нурова ва Фароғат Нуровалар тадбиркорликни йўлга қўйиш учун субсидия олишда муаммо бўлаётганлигидан депутатга мурожаат қилишди. Фуқаро Худойқул Полвонов эса пенсиясини ҳисоблашда адолатсизликка йўл қўйилганидан норози эканлигини маълум қилди.

Махфурат Хушвақтова мурожаатларни обдон ўрганиб, фуқароларнинг эътирозлари ўринли эканлигини аниқлади ва муаммога тегишли ҳокимлик ҳамда идоралар мутасаддиларини жалб этиб, камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ёқуб Амирқулов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+