Янгиликлар 1323
Депутат аралашгач, иссиқлик қувурлари алмаштирилмоқда
Ҳар йили ёғингарчилик ва куз-қиш мавсуми бошланиши билан Чилонзор туманидаги «Катта хирмонтепа» маҳалласи аҳолиси иссиқлик тизими билан боғлиқ бир талай муаммоларга дуч келишади. Неча бор бир қанча идора-ю ташкилотлар эшигини тақиллатмасин, чора топишолмаган.
Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Мирзоҳид Абдукадировга мурожаатларидан сўнг, ниҳоят, масаланинг ечими топилди. Депутат М.Абдукадиров масала бўйича тегишли мутасаддиларга депутатлик сўрови юборганидан сўнг “Тошиссиққуввати” Чилонзор тумани бўлими корхонаси ходимлари ёрдамида мазкур маҳаллада куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари бошлаб юборилди.
Шу мақсадда ҳозирда ер остидан ўтувчи иссиқлик қувурларини янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг