Янгиликлар 2003
Депутат аралашгач, сув қувурлари алмаштирилди
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни аҳоли билан юзма-юз ўтказилаётган мулоқотлар халқнинг эртанги кунга бўлган ишончини оширмоқда.
Бўстонлиқ туманидаги “Барраж” маҳалласининг “Фурқат”, “Усмон Носир” кўчаларидан ўтган ичимлик сув қувурлари тешилиб, сув оқиб ётганлиги, бу аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётганлиги ҳақида “Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Камоловга мурожаат келиб тушди.
Қишнинг қировли кунлари яқинлашиб келаётган бир пайтда ушбу муаммони пайсалга солмай, зудлик билан ҳал қилиш кераклигини депутат англаб етди ва муаммо жойига йўл олди.
Депутат муаммони жойида ўрганиб эски қувурларни янгисига алмаштириш юзасидан туман “Сувоқава” филиали раҳбари Равшан Матёқубовга депутатлик сўрови юборди.
Энг муҳими муаммо ечилди: яроқсиз ҳолга келиб қолган 250 метр қувур янгиси билан алмаштирилди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг