Янгиликлар 1875
Депутат аралашуви билан Хонқада янги кўприк қурилди
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари билан мулоқоти қизғин паллада. Мулоқотлар давомида депутат сайловчиларини кўпдан ўйлантириб келаётган муаммоларининг ечимини топишга ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ киришган.
Депутатнинг ўтган учрашувларининг бирида тумандаги “Қирқ ёп” қишлоғида бир неча йилдан буён халокат ёқасига келиб, йўловчилар тинчини бузаётган кўприкни янгидан қуриш муҳим экани тўғрисида сайловчилар мурожаат этган эди. Депутатнинг кўмаги билан бир неча ой олдин кўприк қурилиши бошлаб юборилди. Бугун депутатга ҳамроҳ бўлган партия фаоллари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари кўприк қурилишини ўрганиш мақсадида манзилга йўл олишди. Депутат кўприк қурилишида иштирок этаётган Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарияти билан суҳбатлашди. Кўприк қурилиши шу ўн кунликда якунланиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилди.
Шунингдек, депутатнинг учрашувларидан яна бирида тумандаги 43-сон умум таълим мактаби жамоаси мактабнинг қўшимча бинога зарурати борлигини баён этишган эди.
Мурожаат депутат томонидан эътиборга олинди ва туман ҳокимлиги, туман Молия бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан муаммо ўрганилиб, мактабга август ойигача белгиланган тартибда қўшимча бино қурилиб, янги ўқув йилига совға сифатида топшираладиган бўлди.
Депутат меҳнат сафари давомида сайловчиларга Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг