Янгиликлар 1735
Депутат аралашуви билан кўприк ҳалокатдан қутқарилди
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев сайловчилари орасида бўлиб, улар билан дилдан мулоқотлари давом этмоқда, кўп йиллик муаммоларни ўрганиб ечимини топиш чораларини топмоқда.
Хусусан, сайловчиларнинг мурожаатига асосан, депутат М.Қурбонбоев туман ҳокими М. Давлатов билан биргаликда ёриқлар пайдо бўлиб, авария ҳолатига келиб қолган, 1962 йилда қурилган Хонқа туманидан кесиб ўтувчи умумфойдаланувдаги “Урганч-Хонқа-Ҳазорасп” йўналишидаги Тошсоқа орқали-Амударё автомобиль йўлининг Нукус -2 коллектори кўпригини бориб ўрганди.
М.Қурбонбоев, ушбу йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ходисаларининг барвақт олдини олиш ҳамда кўприкни қайта таъмирлаш чораларини кўриш бўйича тегишли мутассадилар билан муҳокама этди ва муаммони бартараф этиш чораларини кўриш ишлари бошлаб юборилди .
Депутатнинг навбатдаги хизмат ташрифи тумандаги 52 – сон умум таълим мактабида амалга оширилди.
Мактаб директорининг бир неча кун олдин телефон орқали боғланиб, мактабдаги муаммолар хусусидаги баёни депутатнинг хизмат сафари режасидан жой олди ва мактабга ташриф буюрди.
Мактаб жамоаси томонидан мактабда кўмир омбори мавжуд эмаслиги ҳамда мактаб атрофи девор билан тўсилмаганлиги боис бир қатор муаммоларга дуч келинаётгани қайд этилди.
Депутат бу бу масала юзасидан жойнинг ўзида туман Молия бўлими билан келишганидан сўнг, муаммолар тез кунда бартараф этилиши мактаб жамоасига билдирилди.
Шунингдек, ушбу мактабнинг спорт майдонини шакллантириш учун тадбиркор томонидан олиб борилаётган ишлар, яъни газон экиш ва бошқа масалалар кредит вақтида берилмаётгани сабаб, тўхтаб қолгани маълум бўлди.
Депутат тегишли банк мутасаддилари билан гаплашиб, кредит масаласини ижобий ҳал этиб бериш юзасидан мурожаат этди. Мурожаат эътиборга олиниб ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан хонқалик 2003 йилда туғилган, кам таъминланган оила аъзоси Бибижон Сотимбоеванинг туғма юрак нуқсони касаллиги бўйича азият чекиб, операция қилишга маблағи йўқлиги тўғрисидаги шикояти ҳам ижобий ечим топди. Туман ҳокимлиги томонидан 30 миллион сўм пул маблағи ажратилиб, беморда юрак жарроҳлиги амалга ошириладиган бўлди.
Депутат М.Қурбонбоевнинг нафақат сайловчилари бошқа юртдошларимиз томонидан билдирилган мурожаатлари ҳам ижобий ечим топмоқда. Жумладан, партия Хоразм вилоят Кенгашининг мурожаатига асосан, Тупроққалъа тумани “Обод” маҳалласи заҳкашнинг тўсилиб қолгани сабаб, бир бошли маҳаллани заҳ босиб бораётгани тўғрисидаги мурожаати депутат аралашуви билан катта масофадаги заҳкашда қазиш ишлари бошлаб юборилди. Маҳалла аҳолиси тез кунларда бу муаммодан холос бўлса ажаб эмас.
Бир сўз билан айтганда, ҳар ойда ташкил этилган хизмат сафари давомида депутатимизга ҳамроҳлик қилар эканмиз, унинг халқ дарди билан яшаётганига, аниқланган ҳеч бир муаммо ечимини топмасдан қолмаётганига, бу саъй-ҳаракатлар ҳамюртларимизнинг турмуш шароитларини яхшилаши орқали уларга бир олам қувонч ҳадя этаётганидан ҳар гал қалбимиз ғурурга тўлиб қайтамиз.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг