Янгиликлар 2042
Депутат аралашуви билан маҳаллага ун келди
Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева “Ғозичек” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, сайловчилар билан учрашди. Қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари хусусида ўтказилган суҳбат якунида ғозичекликлар ўзларини қийнаётган муаммоларни ўртага қўйдилар.
Имтиёзли тиббий хизмат, бандлик ва кредит билан боғлиқ муаммолар уларни қийнаётгани аниқланди. Масъул ташкилотларга чиқарилган депутат сўрови муаммолар ечимига йўл очди.
Т.АЛИБОЕВА, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:
-Энг оғриқли масала аҳолини талаб даражасида ун маҳсулотлари билан таъминланмаётганлиги. Фуқаролар бегиланган тартиб бўйича ун маҳсулотларини етказиб беришда узилиш кузатилаётганини билдирдилар. Депутат сифатида бу масалани назоратимга олдим. Ҳозирда маҳаллага ўз вақтида ун етказиб бериляпти.
Ғозичекликлар ўз вакилидан хурсанд.
Барнохон БОЗОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг