Депутат аралашуви билан янги трансформатор қуриб берилди

01.11.2020 12:11:44

Халқнинг ишончли вакилиги бўлган депутатлар ўз сайловчиларининг муаммоларини тинглаш ва унга тўғри ечим топиб бориш бўйича ҳар ойда фуқаролар қабуллари мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.

Қабул жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Урингул Аллабергеновага Тўрткўл тумани «Пахтачи» ОФЙ худудида яшовчи фуқаро Жумаев Тажимурат ва Саттар Авезгелдиевлар номидан маҳалласидаги электр таьминоти муаммоси юзасидан мурожаат аризаси келиб тушди.

Мурожаат юзасидан депутат соҳа мутахассислари билан биргаликда жойига бориб ўрганиш ишларини олиб борганида, «Пахтачи» ОФЙ ҳудудида 260та хонадон бўлиб, унда 10мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиши аниқланди. Ушбу хонадонларга 1967 йили қўрилган 100 кВа қувватга эга трансформатор орқали электр энергияси етказилиб турилган. Ушбу эски трансформатор қурилган даврда 50та хонадонга мўлжаланганлиги ва ҳозирги кунда аҳоли сони ўсганлиги туфайли  электр энергияси қуввати кескин пасайиб, кундаликли маиший техника жиҳозларининг ишдан чиқишига сабаб бўлаётганлиги аҳоли билан бўлган суҳбатда маълум бўлди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда депутат тегишли ташкилотларга депутат сўровлари билан чиқди ва натижада Тўрткўл тумани «Пахтачи» ОФЙ ҳудуди аҳолисини узликсиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлайдиган 250 кВа қувватга эга янги трансформатор ўрнатилиб берилди.

Ушбу маҳалла аҳолиси депутатнинг электр таъминоти сифатини ошириш учун олиб борган ишларидан мамнун эканлигини билдирдилар.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+