Янгиликлар 1141
Депутат “Авайхон” ва “Минглола” маҳаллаларида фуқаролар билан учрашди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайлаган округларида фуқаролар қабулларини ўтказиш ҳамда фуқароларни кўп йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларни баратараф этиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланган эди.
Шунга биноан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши, “Адолат” СДПдан сайланган 13-Гулшан округи депутати Гайибназарова Нодира Баходировна иштирокида Мирзо Улуғбек тумани “Минглола” ва “Янги Авайхон” маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида 10 дан ортиқ фуқароларнинг муаммолари кўриб чиқилди. Мурожаат қилинган масалалар ичида ижтимоий ёрдамлар, нафақа пулларини ошириш масаласи, бепул тиббий муолажа ва дори-дармон, шунингдек, субсидия билан уй олишга кўмаклашиш бўйича ёрдамлар сўралди.
Жумладан, “Авайхон” маҳалласида жойлашган 20 хонадондан иборат 2 қаватли уйнинг фойдаланиш учун эскирганлиги тўғрисида хонадон эгалари мурожаат қилиб, бу эски жойдан янги уйга кўчиш истакларини билдиришди.
Қабул жараёнида сайловчилар томонидан кўтарилган барча масалалар ўрганилиб, муаммоларни ҳал этиш чоралари кўриб чиқилиши белгиланди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг