Депутат “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни ўрганди

21.12.2020 16:12:13

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Самарқанд шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Эшонқуловнинг аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сайлов округи ҳудудида коронавирус пандемияси шароитида юзага келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, ижтимоий соҳа объектларининг фаолияти ва ҳолатини ўрганиш, шаҳарда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати, истеъмол бозори, савдо ташкилотлардаги нарх-наво барқарорлиги, маҳсулотларнинг нархини сунъий оширилишининг олдини олиш борасида шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида келган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Компольщик ҳам иштирок этди. 

Ижтимоий соҳада амалга оширилган ишлар, келгуси режалар ҳақидаги ахборот депутатлар томонидан муҳокама қилинди, таълим муассасаларидаги муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди. Шу асосда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия соҳасида ислоҳотларни изчил давом эттириш бўйича келгусида қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди. Белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида амалга ошириш бўйича шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди. 

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Компольщик Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишди. Қабулхона мудири Илҳом Негматов билан одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётган Халқ қабулхонасининг Самарқанд шаҳридаги фаолияти мисолида амалга ошираётган ишлари хусусида суҳбатлашди.  

Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, мавжуд муаммолари, яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Навбоғчиён” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”нинг фаолияти, маҳалла ходимларнинг таклиф ва ташаббуслари билан қизиқди. Шундан сўнг, аҳоли хонадонларига ҳам бориб, сайловчиларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+