Депутат билан мулоқот: қўқонлик ёшлар нимани истайди?

02.02.2021 14:02:11

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиевнинг Қўқон шаҳридаги ўрганишлари давом этмоқда.  Депутат аҳоли билан маҳаллабай ишлаш тизими асосида “Мустақиллик”, “Тўғонбоши”, “Азиз-тепа”, “Истиқбол” МФЙларидаги хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан  юзма-юз мулоқот қилди.  Мулоқотлар давомида   фуқаролар томонидан  ижтимоий  масалаларда кўплаб мурожаатлар келиб тушди.  Маҳаллалардаги мавжуд муаммоларнинг ижобий ечим топишига кўмак сўралди.

 Жумладан, Наргиза Абдуллаева бандлик масаласида, Шарифа Аслонова болалар пулини ололмаётгани, Насиба Султонова даволаниш учун йўлланма  кераклигини билдирган.

Бир неча йилдан буён ишсизман, – дейди Наргиза Абдуллаева. –  Кўмак берсангиз бирор ташкилот ёки тикувчилик цехида ишлардим,  рўзғорим тўкис бўлишига мен ҳам ҳисса қўшардим.

 Фуқаронинг  мурожаати  шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда ижобий ҳал этилиши белгиланди ҳамда зурур ҳуқуқий тушунчалар берилди.   

Учрашувлар давомида ёшлар ва уларни иш билан таъминлаш  масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Уларга мотивация бериш, лойиҳа ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш, таклиф ва мулоҳазаларини рўёбга чиқариш мақсади давлатимиз раҳбарининг олий истаги,  давр талаби эканлиги таъкидланди. Иқтидорли ёшларнинг ғояларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит ажратиш, ахборот технологиялари соҳаси ва хорижий тилларни ўргатишга мўлжалланган ўқув курсларини ташкил этиш учун бинолар билан  таъминлаш, уларнинг  ахборот технологиялари соҳасидаги билим ва тушунчаларини янада бойитиш мақсадида шаҳарда IT паркларини очиш сингари эртамиз эгалари томонидан билдирилган таклифлар депутат томонидан қизиқиш билан қайд этиб борилди.

 Қолаверса,  қўқонлик тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ёшлар  ўзлари томонидан етиштирилаёган маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш ниятида эканлиги, кўмак зарурлиги ҳамда бу борада керакли тушунчага эга бўлишлари учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш   мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтдилар. Депутат таклифларни мутасадди ташкилотларга етказиши ва  ўз ўрнида чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини билдирди.

 Учрашувлар давомида депутат томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти, уларни ишлаб чиқишга сабаб бўлаёган омиллар ҳусусида маълумотлар бериб борилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+