Янгиликлар 1100
Депутат бўлажак тадбиркорлар билан учрашди
Янгиариқ туман Кенгаши депутати Элмурод Сапаев “Оқ мачит” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятида юрган ёшлар билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбатлашди ва муаммолари, истак ва таклифлари билан яқиндан танишди.
Сардорбек Сотимов кўпдан паррандачилик бўйича тадбиркорлик қилиш учун режа тузаётгани боис, ўттиз миллион имтиёзли кредит олиб беришда ёрдам сўраб қилган мурожаати, депутат томонидан самимий қўллаб-қувватланди.
Нафиса Аминова хизмат кўрсатиш дўкони ташкил этиш учун 33 млн, Хасанбой Ортиқов ҳам ишлаб чиқариш учун 33 млн имтиёзли кредит олиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари тезкор ҳал этилди ва имтиёзли кредитлар билан таъминландилар.
Шунингдек, депутат учрашув давомида барча иштирокчи ёшлар томонидан билдирилган муаммолар тўғрисидаги фикр ва мулоҳазаларни эътиборга олди ва амалий кўмак беришга киришди.
Бекзод Абдушарипов “Чиқирчи унверсал” МЧЖда иш билан таъминланди.
Депутат тажрибали тадбиркор сифатида бўлажак тадбиркорларга соҳанинг сир-синоатлари, билим ва кўникмалари билан яқиндан таништирди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлашларида доим ёрдам бериб, йўл-йўриқларни кўрсатиб боришга ишонч билдирди.
Бир сўз билан айтганда, депутатимиз томонидан ёшларни истакларини рўёбга чиқаришдаги бу каби саъй ҳаракатлари, Ватанимиз келажаги ва юртимиз ривожи учун хизмат қилишига шубҳа йўқ.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг