Янгиликлар 1919
Депутат болажонларга бассейн совға қилди
Ёзнинг айни жазирама кунларида болажонларнинг қувончига сабабчи бўлиш мақсадида Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Даврон Асадуллаев томонидан "Боғкўча" МФЙдаги 27 ва 321-сон мактабгача таълим ташкилотларига бассейн совға қилинди.
МТТлар раҳбарияти томонидан ҳадялар қабул қилиб олиниб, болалар масканининг шарт-шароитига, соғломлаштирилишига бефарқ бўлмаганлиги учун халқ вакилига миннатдорчилик билдирилди. Бу ҳақда депутат ўз фикрларини билдириб ўтди.
Даврон Асадуллаев, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати:
-Болажонларимиз қувончи, соғлиғи - ҳар нарсадан муҳим. Улар соғлом экан келажакка ишончимиз юқоридир. Шу сабаб уларга барча зарур шароитларни етказиб беришимиз керак. Зеро, соғ танда – соғлом ақл, деган шиорга амал қилайлик.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг