Янгиликлар 2873
Депутат дорихоналар фаолиятини ўрганди
Чироқчи туманида дори воситаларининг нархларини асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишдан рухланган халқ вакиллари депутатлар ҳам дорихоналарда айни кунларда энг талабгир дори-дармон воситалари нархларининг асоссиз ошиб кетишига қарши тарғибот тадбирларини бошлаб юборишди.
16-Оқолтин сайлов округидан маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланган Фарход Жуманов Халқ депутатлари туман Кенгашининг энг фаол депутатларидан бир. Бугуннинг ўзида депутат туман тиббиёт бирлашмаси атрофидаги дорихоналарга бирма-бир кириб, дори-дармонларнинг нархлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, дорихоналарда санитария талабларига амал қилиш, харидорлар ўртасида оралиқ масофани сақлаш кераклиги тўғрисида тарғибот ишларини олиб борди.
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят
Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг